Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ Хитой билан савдо битимига барҳам бергани бўйича билдирилган фикрларни рад қилди
08:35 / 2020-06-24

Трамп Twitter орқали бунга муносабат билдириб, Хитой билан савдо битими бус-бутун амалда эканини маълум қилди.

АҚШ Президенти Доналд Трамп ўзининг савдо ишлари бўйича маслаҳатчиси Питер Наварронинг “Fox News” телеканали орқали айтган АҚШ Хитой билан савдо битимига барҳам бергани бўйича фикрларини рад қилди.

Трамп Twitter орқали бунга муносабат билдириб, Хитой билан савдо битими бус-бутун амалда эканини, Хитой ҳукумати ҳам битим шартларига риоя қилишига умид билдиришини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Питер Наварро Президент Трамп бу битим тугатилиши бўйича қарор чиқарганини ва у бундан буён амалда эмаслигини таъкидлаганди.