Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ Эрон ва Россияни мамлакат сайловларига таъсир ўтказишда айбламоқда
09:37 / 2020-10-22

Рэтклиффнинг айтишича, уларнинг қўлига тушган маълумотлардан жамоатчилик орасида шубҳа-гумонларни кўпайтириб, сайловларга нисбатан ишончни йўқотишда фойдаланилиш мумкин.


АҚШ сайловчиларининг рўйхатлари Россия ва Эронда топилди, деди Қўшма Штатлар миллий разведка бошқармаси директори Жон Рэтклифф.

Журналистлар билан учрашуви чоғида Рэтклифф Эрон ва Россия сайловлар билан боғлиқ тарзда жамоатчилик фикрига таъсир ўтказиш йўлида аниқ саъй-ҳаракатларни амалга ошираётганини ва бир-бирига боғлиқ бўлмаган тарзда америкалик сайловчиларнинг рўйхатларини олишганини маълум қилди.

Рэтклиффнинг айтишича, уларнинг қўлига тушган маълумотлардан жамоатчилик орасида шубҳа-гумонларни кўпайтириб, сайловларга нисбатан ишончни йўқотишда фойдаланилиш мумкин.

“Эслатиб ўтамиз, шу пайтгача Россия ва Эрон АҚШдаги сайловларга аралашув бўйича айбловларни мунтазам инкор қилиб келади”, дейилади “rosbalt.ru” хабарида.