English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ бир қатор виза турларини йил охиригача тўхтатмоқда
11:29 / 2020-06-23

АҚШ ҳукумати йил охиригача бир қатор визаларни тўхтатади ва гринкартаси бор шахсларнинг айрим тоифаларига мамлакатга кириш бўйича тақиқ муддатини узайтиради.


АҚШ ҳукумати йил охиригача бир қатор визаларни тўхтатади ва гринкартаси бор шахсларнинг айрим тоифаларига мамлакатга кириш бўйича тақиқ муддатини узайтиради.

Бу, америкаликлар учун юз минглаб иш ўринлари пайдо бўлишини таъминлайди, дейди АҚШ маъмурияти вакили журналистларга.

"Президент айрим визаларни бермай туриш муддатини 2020 йил 31 декабргача узайтиради. Ушбу тақиқ гринкарта соҳиблари учун ҳам 22 апрелдан 60 кунлик муддатга жорий қилинган. Гринкарта ютганлар Америкага келиши биланоқ истаган ишга жойлашиши мумкин бўларди. Энди улар ҳам йил охиригача мамлакатга кира олмайди", - деди телефон орқали уюштирилган брифингда.

Чеклов жорий қилинадиган виза турлари қаторига юқори технологиялар соҳасида ишлайдиганлар учун H1B визаси ҳамда H4 (жумладан, H1B ва H2B), шунингдек оддий ишда ишлайдиганлар учун қўлланиладиган H2B визалар киритилган. Бундан ташқари, тақиқ J ва L виза тоифалари учун ҳам амал қилади.

Умуман айтганда, хабарда ушбу чоралар вақтинчалик экани айтилмоқда.

"Доимий амал қиладиган чоралар ҳақида тўхталадиган бўлсак, президент H1B визалар тизимини ислоҳ қилиш ҳақида топшириқ берган. Мақсад ушбу виза Америка учун фойда келтирадиган тизимга асосланиши керак", - дейди Оқ уй вакили.

Унинг таъкидлашича, буларнинг барчаси Оқ уй раҳбари таъкидлаганидек, Америкага "энг зўрлари ва ақллилари" келиши учун қилинмоқда.