English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ билан Хитой ўртасида савдо келишувининг биринчи қисми маълум бўлди
12:29 / 2020-01-15

АҚШ билан Хитой ўртасида савдо келишувининг биринчи қисми Пекиннинг икки йил давомида АҚШда тўртта соҳада ишлаб чиқарилган қиймати 200 миллиард долларлик товарларини харид қилишини назарда тутади, деб хабар тарқатди South China Morning Post нашри.

Келишув Хитой томони АҚШнинг 75 миллиард долларлик саноат товарларини, 50 миллиард долларлик энергия манбаларини, 40 миллиард долларлик қишлоқ хўжалик маҳсулотларини харид қилади. Хитой яна 35-40 миллиард долларни АҚШ томонидан кўрсатиладиган хизматларга сарфлаши керак, дея таъкидлайди ушбу нашр.

Бундан аввалроқ, таҳлилчилар савдо келишувининг биринчи қисми учта соҳага тегишли бўлиши ҳақида башорат қилишган эди.

Айни пайтда ҳужжатни имзолаш учун ХХР Давлат кенгаши Бош вазири Лю Хэ Вашингтонга етиб келган.

Дональд Трампнинг баёнот беришича, Қўшма Штатлар Хитой билан келишувнинг биринчи қисми имзолангандан кейин, зудлик билан иккинчи қисмини муҳокама қилишга киришади.