АҚШ ҳарбийлари COVID-19 га қарши кураш доирасида 100 га яқин госпитал қуради
АҚШ ҳарбийлари шошилинч тарзда мамлакатнинг турли штатларида вақтинчалик касалхоналар қурмоқда, деди АҚШ президенти Дональд Трамп журналистлар билан учрашувда.
АҚШ ҳарбийлари шошилинч тарзда мамлакатнинг турли штатларида вақтинчалик касалхоналар қурмоқда, деди АҚШ президенти Дональд Трамп журналистлар билан учрашувда.
"АҚШ армиясининг муҳандислик корпуси барча 50 та штатдаги 100дан ортиқ объектларни ўрганиб чиқди ва жадал суръатда вақтинчалик касалхоналарни қуришни бошлаб юборди, шунингдек, кўп штатларда беморларга ёрдам кўрсатиш мақсадида муқобил жойлар ҳам ташкил этилади", - деди Трамп.
Унинг таъкидлашича, бу ҳақда янада батафсилроқ ахборот кейинроқ берилади. Вақтинчалик касалхоналар қурилаётган штатлар ҳақида тўхталар экан, Оқ уй раҳбари мисол тариқасида Нью-Йорк, Нью-Жерси, Мичиган, Пенсильвания, Аризона, Калифорния, Колорада, Флорида ва бошқа бир қатор штатларнинг номини айтиб ўтди.