Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аҳолининг ташвишлари арийдиган бўлди
09:08 / 2020-10-22

Халқ билан мулоқотда ҳар иккала қишлоқдан қарийб 70 нафар аҳоли иштирок этиб, фуқаролар томонидан 12 та мурожаат йўлланди.


Навоий вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, вилоят 4-сектори раҳбари Равшан Насимов Нурота туманидаги “Янгиобод” ҳамда “Янгибино” қишлоқлари аҳолиси муаммоларини ўрганиш мақсадида сайёр қабул ўтказди.

Вилоят 4-сектори раҳбари қишлоқ аҳолиси билан учрашувда имтиёзли кредитлар олиш, суюлтирилган газ баллонларини ўз вақтида етказиб бериш билан боғлиқ муаммолар, алимент пулини ундириш, бандликка кўмаклашиш, қишлоқда кутубхона ташкил этиш каби масалалар бўйича фуқароларнинг мурожаатларини ўрганди.

Сайёр қабулда туман ҳокими Умарбек Халилов ҳамда ҳудудий сектор раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва тумандаги тегишли ташкилотлар мутасаддилари, корхона, ташкилот раҳбарлари, тижорат банклари масъуллари иштирок этди.

photo_2020-10-22_09-23-19.jpg

Халқ билан мулоқотда ҳар иккала қишлоқдан қарийб 70 нафар аҳоли иштирок этиб, фуқаролар томонидан 12 та мурожаат йўлланди.

Масалан, янгибинолик Зулфия Бердиқулова рўзғорига ёрдам бўлсин деб, кредит асосида товуқ сотиб олган. Афсуски, паррандаларнинг барчаси эътиборсизлик сабаб касалликка чалиниб нобуд бўлган. Ўзи эҳтиёжманд оиланинг бир ташвишига кредит муаммоси ҳам қўшилган. Зулфия бугунги кунда рўзғоридан орттириб, ушбу кредит маблағларини қайтаришда қийналаётганидан сектор раҳбаридан кўмак сўради. Ўз навбатида вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи кредит ажратилган тижорат банки мутасаддилари билан ушбу масалани қонуний муҳокама этиб, муаммога бирор ечим топиш зарурлигини назоратга олди.

Янгиободлик Фотима Очилова эса қўли гул чеварлардан. Қишлоқда қўни-қўшни ҳам қариндош хотин-қизларга либослар тикиб, оиласига наф келтирмоқда. Сайёр қабулда иштирок этган Фотима яхши ташаббусни илгари сурди ва бу таклиф вилоят 4-сектори раҳбари томонидан ҳам, туман ҳокими томонидан ҳам қўллаб-қувватланди. Яъни, Фотима қишлоқдан бир бўш бино ажратилиши, унда тикувчилик цехи ташкил этиб, қўлида ҳунари бор ҳамда уқувли аёлларни чеварликка жалб қилиш, шу орқали уларнинг бандлигини таъминлашни кўпдан бери режалаштириб келяпти. Шунингдек, цехда тайёрланадиган маҳсулотлар реализациясида ҳам мутасаддиларнинг кўмаги зарурлигини таъкидлади. Бу ташаббус дарҳол назоратга олиниб, тез кунда ҳал этиладиган бўлди.

– Кўпдан бери ўйлаб юрган режаларимни бугун вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи қишлоғимизда сайёр қабул ўтказаётганидан фойдаланиб муҳокама қилиб олдик, – дейди Фотима Очилова. – Жуда хурсандман, мурожаатим тез кунда ҳал этиладиган бўлди. Энг муҳими, қишлоғимиз аёлларининг кўпчилиги ишли бўлади, сингилларимиз ҳунар ўрганиши учун имконият яратилади.

Учрашув сўнгида қишлоқнинг 10 та эҳтиёжманд оиласига озиқ-овқат жамланмаси берилди. Шунингдек, қишлоқда ёшлар ва аҳоли учун ташкил этиладиган кутубхона 50 га яқин китоблар туҳфа қилинди. Сайёр қабулда иштирок этган ёшларга шахмат, шашка, копток ва бошқа спорт анжомлари совға сифатида улашилди.

Навоий вилояти Давлат солиқ бошқармаси
матбуот хизмати