Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аҳолини камбағалликдан чиқариш зарур
12:23 / 2020-07-27

Ана шу эзгу мақсад йўлида хайрли иш тумандаги Бирлик маҳалла фуқаролар йиғинидан бошланди.


Сирдарё вилоятининг Сардоба тумани ҳокими ташаббуси билан “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида аҳолининг камбағал қатламини ушбу ҳолатдан чиқариш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. 

Ана шу эзгу мақсад йўлида хайрли иш тумандаги Бирлик маҳалла фуқаролар йиғинидан бошланди. Бу ерда истиқомат қилувчи аҳолининг камбағал қатламини моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида таъминотчи “FORISH SUNRISE FOODS” томорқа хизмати масъулияти чекланган жамияти томонидан кам таъминланган, эҳтиёжманд ва камбағаллик даражасида яшаётган оилаларнинг ҳар бирига 1 сотихли иссиқхоналар қуриб берилмоқда. 

– Мақсадимиз – камбағаллик даражасида яшаётган фуқароларни ушбу ҳолатдан доимий даромад манбаи билан таъминлаган ҳолда чиқаришдан иборат, – дейди “FORISH SUNRISE FOODS” томорқа хизмати МЧЖ раҳбари Элбек Синдаров. – Иссиқхонадан йилига 3 марта кўчат экиб, 3 мартагача ҳосил олиш имконияти бор. Масалан, битта, 1 сотихли иссиқхонага 700 туп помидор кўчати экиб, ҳар туп кўчатдан ўртача 4-5 килограммдан ҳосил олинган тақдирда, бугун бозорларимизда помидорнинг 1 килоси ўртача 3 минг сўмдан ҳисоблаганимизда, биринчи ҳосилнинг ўзидан 7-8 миллион сўмдан ортиқ даромад қилса бўлади.

photo_2020-07-27_12-28-26.jpg