Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аҳоли саломатлиги энг муҳим вазифа
17:32 / 2020-03-31

– Кўчамиздаги аксарият уйлар мутахассислар томонидан дезинфекция қилинди


Андижон вилояти Хонобод шаҳри уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими томонидан Фавқулодда вазиятлар бошқармаси шаҳар бўлими, шаҳар санитария-эпидемиология осойишталик маркази бўлими ҳамда хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари билан ҳамкорликда кўп қаватли уйларни, шунингдек, зинапоялар, лифтлар, уйлар олдидаги болалар майдончаларини дезинфекция қилиш, коронавирус инфекция тарқалишининг олдини олишга қаратилган кечиктириб бўлмайдиган ишлар амалга оширилмоқда.

– Кўчамиздаги аксарият уйлар мутахассислар томонидан дезинфекция қилинди, – дейди Мустақиллик кўчасидаги кўп қаватли уйларнинг бирида яшовчи фуқаро Иродахон Аҳмедова. – Бизнинг саломатлигимиз, хавфсизлигимиз учун меҳнат қилаётган фидойи инсонлардан миннатдормиз.

Бўлим ходим ва мутахассислари томонидан кўп қаватли уйлар аҳолисига уйдан чиқмаслик, шахсий гигиена, карантин тартиб-қоидаларига қатъий амал қилишлари, жамоат жойларида ҳимоя ниқобини тақиб юришлари лозимлиги тушунтирилмоқда.

3.jpg