Ақлли ҳисоблагичлар 10 йилда қиёсловдан ўтказилади
Бугунги кунга қадар вилоятда 48 минг истеъмолчидаги мавжуд электр ҳисоблагичлар замонавийсига алмаштирилди.
“Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти томонидан электр тармоқларини бошқаришни такомиллаштириш, энерготизимнинг барқарор ишлашини таъминлаш, иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолининг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини қондириш бўйича муайян ишлар амалга оширилмоқда.
Прeзидентимизнинг 2019 йил 9 июлдаги “Ёқилғи-энергетика соҳасида ўзаро ҳисоб-китобларни янада такомиллаштириш ва молиявий барқарорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони бу борада муҳим дастуриламал бўлмоқда.
Навоий вилоятида ҳам мазкур ҳужжат ижроси доирасида истеъмолчиларнинг электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимга мослаштирилган жами 180 минг 783 электр ҳисоблагични алмаштириш режалаштирилган.
Бугунги кунга қадар вилоятда 48 минг истеъмолчидаги мавжуд электр ҳисоблагичлар замонавийсига алмаштирилди.
Хусусан, 2020 йилнинг ўтган даврида Кармана туманида 5 мингдан зиёд истеъмолчининг электр ҳисоблагичи замонавийсига алмаштирилди. Айни пайтда бу борадаги ишлар давом этмоқда. Жорий йилнинг январь ойи якунига қадар Кармана тумани ҳудудидаги истеъмолчиларнинг бир фазали электр ҳисоблагичлари тўлиқ янгисига алмаштирилади.
– Авваллари пластик картали электр ҳисоблагичдан фойдаланганмиз. Замонавий “ақлли ҳисоблагич”лар бир қатор афзал жиҳатлари билан менга жуда маъқул бўлди, – дейди Кармана тумани Камолот маҳалласида яшовчи Сервер Нежмеддинов. – Масалан, илгари электр энергияси учун тўлов қилмоқчи бўлсак, “загрузка” учун соатлаб навбатда турар эдик. Агарда шанба ёки якшанба куни электр ҳисоблагичнинг пули тугаб қолса, иш куни бошига қадар чироқсиз ўтирардик.
Маълумот ўрнида, 2020 йил якунига қадар вилоятнинг барча ҳудудларида замонавий электр ҳисоблагичлар тўлиқ ўрнатилиши белгиланган бўлиб, бу борадаги ишлар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти маблағлари ҳисобидан бепул амалга оширилади. Бу ҳисoблaгичлaр aввaлгилaридaн 20 дaн зиёд функцияларни бaжaрa oлиши билaн аҳамиятлидир.
Ушбу “ақлли ҳисoблaгичлaр”нинг янa бир xусусияти шундaки, мaълумoтлaрни сoxтaлaштиришгa уриниш, яъни ҳисoблaгичгa тaъсир ўткaзиш мумкин эмас. Мабодо шундай ҳoлaтлaр юзaгa келсa, ҳисоблагич дaрҳoл ўчади вa тизимгa xaбaр жўнaтади. Шунингдeк, энeргия тўлoви тўлaнмaгaн тaқдирдa, мaсoфaдaн ўчиш xусусиятигa ҳaм эгa. Ушбу ҳисoблaгичлaр элeктр тaъминoти кoрxoнaси тoмoнидaн 10 йилдa бир мaрoтaбa қиёслoвдaн ўткaзилaди.