Аҳил-иноқлигимиз, тотувлигимиз абадий бўлсин
Бош қомусимизнинг 8-моддасида Ўзбекистон халқини, миллатидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ташкил этиши қайд этилган.
Бош қомусимизнинг 8-моддасида Ўзбекистон халқини, миллатидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ташкил этиши қайд этилган.Кўпмиллатли халқимизнинг сиёсий онги, ҳуқуқий маданияти юксаклиги Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида ҳам яққол намоён бўлмоқда. Сайловда мамлакатимизда яшаётган барча миллат ва элат вакиллари фаол қатнашмоқда.
– Мамлакатимизда турли миллат вакиллари аҳил-иноқ истиқомат қилаётганлигини ҳамжиҳатликда, фаолликда ва бирдамликда ўтаётган ҳар бир маросим ва сиёсий тадбирда яққол кўриш мумкин, – дейди Республика Байналмилал маданият маркази директори Н.Муҳаммадиев. – Ҳозирги кунда мамлакатимизда 137 миллий маданият маркази самарали фаолият кўрсатмоқда. Бу Биринчи Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимизда амалга оширилган бағрикенглик, инсонийлик, меҳр-оқибат ғояларини шакллантириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан этиб белгиланганлигининг самарасидир.
Пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги Тузел маҳалласи кўпмиллатли масканлардан бири. Бу ерда ташкил этилган 408-сайлов участкасида сайлов уюшқоқлик билан ўтмоқда.
– Ўзбекистон ҳаммамизга паноҳ бўлган, ризқ-рўз берган юрт. Уни обод қилиш, ҳар томонлама ривожлантириш бурчимиз, – дейди Дунган маданият маркази раиси Манэ Савуров. – Ҳозирги кунда Ўзбекистонда тўрт мингга яқин дунган фаровон ҳаёт кечирмоқда. Мен ҳам бугунги сайловда иштирок этиб, фарзандларимизнинг камолоти, эртанги ёруғ келажагимиз ва фаровонлигимиз учун овоз бердим.
– Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида қатнашиб, фуқаролик бурчимни бажардим, – дейди корейс миллати вакили Зоя Ким. – Биз кекса авлод вакиллари давлатимизнинг ғамхўрлигини ҳар доим ҳис этиб турамиз. Кўпмиллатли халқимиз катта оилада яшамоқда. Тотувлигимиз бардавом бўлаверсин.
Мамлакатимизда сайловга тайёргарлик жараёнида турли миллат вакилларининг сайловолди ташвиқоти материаллари билан танишишига алоҳида эътибор берилди. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар тожик тилидаги "Овози тожик", "Овози Самарқанд", қозоқ тилидаги "Нурли жол" газеталари нашр майдонидан бепул ва тенг фойдаланди. Умуман олганда, сайлов жараёни ҳақидаги ахборотлар мамлакатимиздаги оммавий ахборот воситаларида 17 тилда чоп этилмоқда.
– Меҳр-оқибатлилик, самимийлик, мардлик, олийжаноблик сингари фазилатларга эга ўзбек халқи билан ҳамнафас, бирдамликда яшаётганимиздан фахрланаман, – дейди турк миллати вакили Мусаниф Фазлиев. – Ўзбекистонимизда барчага бирдек яратилган қулай шароитлардан мамнунмиз. Умумий уйимиз бўлган Ўзбекистонда фаровон ҳаёт кечириб, ёшларимизнинг қалбида Ватанга муҳаббат, бағрикенглик, шукроналик, бунёдкорлик ғояларини шакллантиришга ўз ҳиссамизни қўшмоқдамиз. Сайловда ана шу эзгу ниятлар ижобати бардавом бўлиши учун овоз бердик.