English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳақиқий билим дуч келган китобдан олинмайди​...
16:15 / 2020-07-10

Китоб ёрдамида эга бўлган ҳар бир бойлигимиз порлоқ келажак пойдеворини қуришга хизмат қилади.


Китобхонлик

Сўнгги икки-уч йил мобайнида давлатимиз раҳбари томонидан катта эътибор билан қаралаётгани сабабли китобхонликка бўлган муносабат бутунлай ўзгарди. 

Мутолаага қизиқишни уйғотиш, аввало, мактаб ўқувчиларидан бошланди. Шу мақсадда турли танловлар уюштирилди, ота-оналар, давлат арбоблари, санъаткорлар, тадбиркорлар, илм аҳли — барча бу жараёнга жалб этилди. Мактаб кутубхоналари миллий ва жаҳон адабиётининг нодир асарлари билан бойитилмоқда. «Менинг биринчи китобим», «Энг яхши китобхон», «Китобхон оила» каби танлову сайилларнинг аҳамияти катта.

Хўш, китобхонлик ўзи бизга, ёш авлодга, фарзандларимизга нима беради? У, энг аввало, инсонда эстетик тарбияни шакллантиради, сўз бойлигини оширади, чиройли ва мазмунли гапиришни ўргатади. Инсон дунёқарашини шакллантиради, таҳлил қилиш малакасини оширади. Илмий, назарий билим захирасини бойитишга хизмат қилади. Китоб ёрдамида эга бўлган ҳар бир бойлигимиз порлоқ келажак пойдеворини қуришга хизмат қилади.

Француз адабиётшунос олими Эмил Фаге «Китоблар бизнинг энг сўнгги дўстларимиздир, улар бизни алдамайди, ҳамиша ёнимизда туради ва кексайганимизда ҳам маломат қилмайди» — деган эди. Бу нима дегани? Инсоният бошига турли фалокат ва табиий офатлар келиб, у орттирган жамики катта-кичик бойлиги, моддий мулкидан айрилган бир пайтда бизга дўст бўлган китобдан олган билимимиз, интеллектуал бойлигимиз ва эгаллаган касбимиз ёрдамида қайта оёққа турамиз, йўқотилган моддий бойликларимизни қайта тиклаймиз. Демак, бизнинг ҳақиқий хазинамиз бу моддият эмас, балки китоб ёрдамида эга бўлган билимимиз — интеллектуал бойлигимиз экан.

“Ҳақиқий билим дуч келган китобдан олинмайди. «Китобларнинг сони эмас, унинг яхшиси фойда келтиради» — деган эди Сенека. Бу эса бизни ўқиб-ўрганмоқчи бўлган китобимизни ҳам қунт ва эътибор билан танлашга чорлайди. Болажонларда китобга меҳр уйғотишда эса ота-онанинг, айниқса онанинг масъулияти каттадир.

Шундай экан, келинг фарзандингиз ўқиши учун китоб танлар экансиз, унинг ёш хусусиятига, қизиқарли эканлигига, тарбиявий жиҳатига, миллий ва умуминсоний қадрият ва маданиятнинг қай даражада акс эттирилгани ва сингдирилганига аҳамият берайлик. Зеро, илк тўғри танлов бу келажакка пойдевордир.

Дилобар Сайдаҳмедова,
Тошкент шаҳар, Юнусобод
туманидаги 97- мактаб ўқитувчиси.