Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
97 та маҳалладаги 791 та кўп қаватли уйда ободонлаштириш тадбирлари амалга оширилди
16:25 / 2022-12-26

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ташкил этилган брифингда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари Озода Жўраева маълумотларига кўра, бугунги кунда пойтахтимизда 509 мингдан зиёд хонадондан иборат 10 минг 813 та кўп квартирали уй мавжуд бўлиб, уларга 277 та бошқарув компанияси ҳамда 72 та уй-жой мулкдорлари ширкати хизмат кўрсатади.

Қайд этилишича, давлатимиз раҳбарининг Тошкент шаҳри Учтепа туманига ташрифи давомида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида пойтахтнинг барча туманларидаги кўп қаватли уйларда ободонлаштириш ишлари олиб борилди.  

Жорий йил 24-25 декабрь кунлари 97 та маҳалладаги 791 та кўп қаватли уйда ободонлаштириш тадбирлари амалга оширилди. Бунда 131 та уйнинг ертўласи, 321 та кириш йўлаклари тозаланиб, 96 та электр шитлар тартибга келтирилди. 40 та фрамуга ойналари бутланиб, 150 та кириш йўлаклари таъмирланиб, 160 та кириш эшикларига кодли кулфлар ҳамда  350 та кириш йўлакларига ҳаракат датчикли чироқлар ўрнатилди.  

117 та болалар ва спорт майдончалари тартибга келтирилиб, ҳудудлардаги 12 625 п/м лотоклар чиқиндилардан тозаланди. Тадбирга 123 та махсус техника, 1 минг 697 нафар ишчи-ходим жалб этилиб, 216 минг кв.метр майдон ободонлаштирилди. Ҳудуддан 114 тонна чиқинди олиб чиқиб кетилди.  

Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи бошқарув сервис компаниялари томонидан кўп қаватли уй-жой фондини таъмирлаш, техника ва ускуналар харид қилиш, офис қуриш ва мавжудларини таъмирлаш мақсадида жами 130 миллиард сўм ўз маблағлари ҳисобидан инвестиция  киритилди.  

 

Муҳайё Тошқораева,  

ЎзА