Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
95 миллион сўмдан ортиқ солиқ имтиёзи қўлланилди
09:44 / 2020-05-28

Бухоро вилояти Пешкў туманида давлат солиқ органлари ходимлари томонидан ҳудуддаги тадбиркорлар учун яратилган барча имконият ўзининг ижобий натижасини бермокда.

Бухоро вилояти Пешкў туманида давлат солиқ органлари ходимлари томонидан ҳудуддаги тадбиркорлар учун яратилган барча имконият ўзининг ижобий натижасини бермокда. Карантин даврида тумандаги айрим иқтисодий қийинчиликларга дуч келган тадбиркорлик субъектларига давлат раҳбари томонидан имзоланган бир қатор ҳужжатлар орқали берилаётган енгилликлар ва солиқ имтиёзлари ишбилармонларни қўллаб-қувватлаш билан бирга уларга соҳани янада ривожлантириш, янги иш ўринлари яратишга хизмат килмокда. 

photo_2020-05-28_07-45-16.jpg
Президентимизнинг 2020 йил 19 мартдаги "Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонига асосан тумандаги 10 та корхонага 95 миллион сўмдан ортиқ, яъни 12,6 миллион сўм мол-мулк, 82,3 миллион сўм ер ҳамда 355 минг сўмлик сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқларни тўлаш бўйича фоизларни ундирмасдан 6 ойга кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) бўйича имтиёз қўлланилди.