English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
94 ёшли Робияхон Акбаралиева референдумда овоз берди
16:41 / 2023-04-30

Референдум Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида ҳам уюшқоқлик билан ташкил этилмоқда. Нурсухнинг Юқори маҳалласида истиқомат қилувчи Робияхон она Акбаралиева 94 ёшни қаршилаган. Узоқ йиллар Ғафур Ғулом номли давлат хўжалигида меҳнат қилиб нафақага чиққан онахон бугун оиласи бағрида умргузаронлик қилмоқда.

– 11 нафар фарзандни вояга етказганман. 70 нафарга яқин набира, 40 га яқин эвара ва 15 нафар чеваранинг суюкли момосиман. Аллоҳга шукур, яқинларим, маҳалла-куй ардоғида фароғатда яшаяпман. Кўп сайловларда иштирок этдим. Аммо, бу йилги референдумга тайёргарлик жараёнларини матбуотда, телевидениеда жуда кенг ёритишди. Эвараларим билан қизиқиш билан кузатиб бордим. Ёшимни инобатга олиб, толиқиб қолишмасин деб бугун эрталабдан маҳалламиздаги 943-реферундум участкасидан келишибди, барака топишсин. Фарзандларим, невара ва эвараларимнинг келажаги учун овоз бердим. 

Тумандаги мавжуд 76 та референдум участкаларида Ўзбекистон Республикаси референдумида овоз бериш жараёнлари юқори кўтаринкилик билан давом этмоқда. 

М.Сулаймонов, 
ЎзА