Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
913 дона замонавий пахта терим машиналари келтирилди (+видео)
19:15 / 2025-09-23

Пахта ҳосилини машиналарда териб олиш даражасини ошириш бўйича жорий йилда тарихий ислоҳотлар амалга оширилди. Хусусан, Президентимизнинг айнан шу масалага тегишли 2 та муҳим қарори қабул қилинди. 2024 йил 12 декабрдаги ПҚ-431-сон қарорига асосан импорт қилиб четдан олиб келинадиган пахта терим машиналари 2027 йил 1 январга қадар божхона божи ва утилизация йиғимидан озод этилди.

Шунингдек, мазкур қарорда фермер хўжаликлари ва кластерлар, кооперацияларга ўз эхтиёжи учун олиб келинадиган ишлаб чиқарилганига 10 йилдан ошмаган пахта терим машиналари ҳам 2027 йил 1 январга қадар божхона божи ва утилизация йиғимидан озод этилди.

Яна бир муҳим қарор, 2025 йил 19 февралда қабул қилинди. Унга кўра 2025 йилда 800 дона пахта терим машиналари сотиб олиш бўйича аниқ вазифалар белгиланди. Олиб борилган ишлар натижасида мамлакатимиз тарихида биринчи марта жорий йилда 913 дона замонавий юқори унумли пахта териш машиналари фермер ва кластер корхоналарига етказиб берилди.

Мазкур қарорлар ижроси бўйича амалга оширилган ишлар хусусида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бошқарма бошлиғи Анвар Мирзааҳмедов билан суҳбатлашдик. 

- Жорий йилги пахта терим мавсуми учун техникаларимиз шай холатга келтирилганми ва меҳнаткашларимизнинг пешона тери эвазига ҳосил бўлган милллий бойлигимизни ёғингарчилик кунларигача нест-нобуд қилмай териб оламизми? 

- Ушбу пахта териш машиналарини FM WORL, BOSHIRAN, John Deere, SWAN va CANSA русумли машиналарини ташкил қилиб, улар чет эл ишлаб чиқарувчиларнинг мамлакатимиздаги расмий дилерлар ҳамда мамлакатимиздаги ишлаб чиқарувчилар томонидан етказиб берилган. 

Олиб келинган пахта териш машиналари барчаси юқори унумли бўлиб, бир кунда ўртача 50-60 тонна ҳосилни териб олиш имконияти мавжуд.

Аввалги йиллари олиб келинган пахта териш машиналарини ҳам мавсумга тайёргарлиги бўйича тизимли ишлар амалга оширилди.

Жумладан мавжуд 912 дона пахта териш машиналари таъмирлаш масканларига йиғилиб, белгиланган тартибда таъмирланди ва Ўзагроинспекция томонидан техник кўрикдан ўтказилиб, ҳудудий комиссиялар томонидан қабул қилиб олинди ҳамда махсус сертификатлар берилган ҳолда ишга чиқарилди.

Бугунги кунда пахта йиғим терим ишларида 1847 дона юқори унумли техникалар мавсумда қатнашмоқда.

Албатта бунда пахта териш машиналарини бошқарадиган механизаторларга кўп нарса боғлиқ. Шунинг учун, жорий йилда яна бир янгилик бўлди, Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2025 йилнинг 5-8 сентябрь кунлари республиканинг барча ҳудудларида пахта териш машиналарини бошқариш учун бириктирилган механизаторларнинг малакасини ошириш учун ўқув курслари ташкил қилинди.

Ушбу ўқув курсларига олий ўқув юртлари профессор ўқитувчилари, пахта териш машиналарини ишлаб чиқарган хорижий корхоналарнинг махсус мутахассислари, республика вазирлик ва идораларнинг ходимлари жалб этилди. 

Курсларда мазкур техникаларнинг тузилиши, ишлаш тартиби, улардан фойдаланиш, ёнғин хавфсизлиги қоидалари ўргатилиб, жами 2427 нафар механизаторларга махсус сертификатлар берилди.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/1TrWV-xUJsI" title="913 dona zamonaviy paxta terim mashinalari keltirildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Санжар Тошпўлатов, Аброр Содиқов, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА