Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
9,1 миллиард сўмлик товарларни ноқонуний олиб ўтмоқчи бўлган фирибгарлар иши фош этилди
16:02 / 2021-10-23

Давлат божхона қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, Тошкентдаги "Чуқурсой" божхона постида МЧЖлардан бирининг номига хориждан темир йўл контейнерида келтирилган юклар белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилган.

Натижада контейнердаги юклар орасида йўл-юк кузатув ҳужжатларида қайд этилмаган 5 минг 300 дона соябон, 251 мингдан зиёд фонар, 3,5 миллион дона болалар учун шар ҳамда 10 минг 900 дона LED чироқлари борлиги аниқланган. Мазкур товарларнинг умумий қиймати эса салкам 9.1 миллиард сўмни ташкил қилмоқда.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, уларни божхона назоратидан яширинча олиб кириш орқали юк эгалари давлат бюджетига ундирилиши лозим бўлган 2,8 миллиард сўмлик божхона тўловларини "тежамоқчи" бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Яна бир ҳолатда Давлат божхона қўмитаси ва Тошкент шаҳар ИИББнинг шахсий хавфсизлик бошқармалари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда фирибгарлик жиноятини содир этиб келаётган шахс қўлга олинган.

Қайд этилишича, муқаддам фирибгарлик жиноятини содир этганлиги учун бир неча маротаба судланган фуқаро А.Қаюмов бу гал ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг юқори мансабдор шахслари номини сотиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг хизмат-кийим бошларидан фойдаланган ҳолда фуқароларни алдаб, уларнинг ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан фирибгарлик жиноятини содир этган.

А.Қаюмов жиноий фаолиятини амалга ошириш мақсадида ўзининг жиноий шериклари билан бирга фуқароларни ишга киритиб қўйиш, йирик миқдордаги пул маблағлари билан боғлиқ қалбаки шартномалар тузиб бериш эвазига жуда кўп миқдордаги пул маблағларини қўлга киритиб келган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов органига юборилган.

 

 

Шаҳноза Маматуропова,

ЎзА