91 миллиард сўмлик мурожаат судгача ҳал бўлди
Солиқ қўмитасининг маълум қилишича, 2026 йил 1 февраль ҳолатига кўра, солиқ низолари бўйича 91 млрд. сўмлик 25 та мурожаатнинг бир қисми судгача ечилди.
Келиб тушган мурожаатларнинг 22 таси солиқ аудити бўйича бўлиб, 90,2 млрд. сўмни ташкил этади. Сайёр солиқ текшируви бўйича эса 3 та мурожаат – 0,8 млрд. сўмни ташкил этади. Шунингдек, 0,4 млрд. сўмлик 10 та мурожаат бўйича солиқ органлари томонидан чиқарилган қарорлар ўз кучида қолдирилди ва мурожаатчиларга белгиланган тартибда тушунтиришлар берилди.
Ҳозирда 90,6 млрд. сўмлик 15 та мурожаат бўйича ўрганиш ишлари давом этмоқда.
Судгача бўлган мурожаатларнинг асосий қисми ҳали ҳал қилинмаган бўлиб, 90,6 млрд. сўмлик мурожаатлар ўрганиш давомида эканлиги, солиқ тизимида янада рақамлаштириш ва самарали мониторингнинг зарурлигини кўрсатади.
Ш.Маматуропова, ЎзА