900 нафардан ортиқ аҳоли югуриш мусобақаларида қатнашди
Чирчиқ шаҳрида “Ўзбекистон касаба уюшмалари 120 йил халқ билан” шиори остида ўтказилган марафон мусобақаси 900 нафардан ортиқ иштирокчини қамраб олди.
Аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини кенг ёйишга қаратилган югуриш мусобақаларида маҳалла фаоллари, талаба-ёшлар, турли ташкилотларнинг ходимлари, фахрийлар ва мактаб ўқувчилари фаол иштирок этди.

Ўн битта йўналишда кечган оммавий югуриш баҳсларида Насимбек Тўйчиев, Бектош Раҳматов, Сирожиддин Хушвақтов, Тўлқин Хусенов, Аҳмаджон Акбаров, Миркомил Магрупов, Дилафруз Миразимова, Моҳигул Жўраева, Алёна Тунян, Улболсин Кубейсинова, Зулфия Қодирова ғолибликка эришди.

Саломатликни мустаҳкамлашга хизмат қилган мусобақалар якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.
Т.Рўзиев, ЎзА