9 йиллик алимент масаласи тўлиқ ҳал этилди
Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилояти Қамаши туман бўлими томонидан олиб борилган амалий ишлар натижасида қарздор С.И. дан ундирувчи фойдасига 90 миллион сўм алимент пули тўлиқ ундирилди.
Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, Фуқаролик ишлари бўйича Яккабоғ туманлараро судининг суд буйруғига асосан 2 нафар фарзандга алимент ундириш белгиланган эди. Ижро ҳаракатлари давомида тарафларнинг ўзаро келишуви натижасида 9 йиллик олдиндан тўлов амалга оширилган.
Шу тариқа 2025 йилдан 2034 йилга қадар бўлган 2 нафар фарзанднинг моддий таъминоти таъминланди ва ижро ҳужжати якунланган.
Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири