Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
9-тур баҳслари Жиззахда бўлиб ўтмоқда
08:40 / 2022-03-10

Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати олий лигаси жамоаларининг 9-тур учрашувларига Жиззах шаҳри мезбонлик қилмоқда.

Олий лиганинг 12 жамоаси 2 гуруҳга бўлинган ҳолда баҳсларга киришди. 1-гуруҳдан жой олган жамоалар 9-турнинг илк учрашувларини Жиззах шаҳридаги “Сўғдиёна” спорт мажумасида ўтказди.

Биринчи учрашув Тошкентнинг “Локомотив” ва “Бунёдкор” жамоалари ўртасида кечди ва унда 2:4 ҳисобида “Қалдирғочлар”нинг қўли баланд келди.

2-баҳсда Олмалиқнинг АГМК клуби Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасига ҳеч қандай имконият қолдирмай, 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Ушбу турнинг сўнги баҳсида Қаршининг “Насаф” жамоаси майдон эгалари, чемпионат карвонбошиси – Жиззахнинг “Ҳуахин-Жиззах” клуби билан учрашди. Бу беллашувда жиззахликлар рақиблари дарвозасига 9 та гол киритиб, ўз дарвозаларидан 2 гол ўтказиб юборди. Якуний ҳисоб 9:2 жиззахлик футзалчилар фойдасига якунланди ва улар турнир жадвалидаги карвонбошиликни янада мустаҳкамлаб олди.

Шунингдек, ушбу турнинг иккинчи гуруҳида “Динамо” (Самарқанд), “Максам-Чирчиқ” (Чирчиқ), “Пахтакор” (Тошкент), “Навбаҳор” (Наманган), “Строител-Зарафшон” (Навоий) ҳамда “Металлург” (Бекобод) клублари ҳам ўзаро баҳсларда иштирок этади.

Учрашувлар давом этмоқда.

 

А.Қаюмов, ЎзА