Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
9 та ҳудудда “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақалари ўтказилди
10:40 / 2025-08-23

Шу кунларда мамлакатимиз спортчи ёшлари иштирокида “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақаларининг 2-босқич баҳслари қизғин давом этмоқда.

Куни кеча мамлакатимизнинг тўққизта ҳудудида еттита спорт тури бўйича мусобақалар бўлиб ўтди.

Қорақалпоғистон Республикасида дзюдо, Андижонда оғир атлетика, Хоразм, Фарғона ва Жиззах вилоятларида 3х3 баскетбол, Қашқадарёда стол тенниси, Бухоро вилоятида енгил атлетика ва стол тенниси баҳслари ўтказилган бўлса, навоийлик ёшлар енгил атлетика ва таэквондо WТ бўйича мусобақаларда ўз омадларини синовдан ўтказишди.

Тошкент шаҳридаги Баҳодир Жалолов номидаги боксга ихтисослаштирилган олий спорт маҳорат мактабида, Гулистондаги спорт мажмуасида ёш чарм қўлқоп усталари декабрь ойида ўтказилиши режалаштирилган “Президент олимпиадаси”да қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун рингга кўтарилди.

Тўлқин Рўзиев,

ЎзА