Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
9 спорт турига Лос-Анжелес ўйинлари таркибига кириш учун йўл очилди
16:22 / 2022-08-04

Автоспорт, крикет, кикбоксинг, каратэ каби 9 спорт тури 2028 йили АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида ўтадиган ёзги Олимпия ўйинларига қўшилиш имконига эга бўлди.

Бу ҳақда Халқаро олимпия қўмитаси хабар тарқатди. Ушбу спорт турлари масъуллари жорий йилнинг сўнгги ойида ХОҚга тақдим этилган дастурни ҳимоя қилиши талаб этилади.

ХОҚ ахборот хизмати вакиллари таъкидлашича, Халқаро автомобил федерацияси (FIA) Лос-Анжелес-2028 учун автоспортнинг қайси йўналишини таклиф этиши ҳақида гапиришга ҳали жуда эрта. Бу картинг бўлиши эҳтимолдан йироқ эмас.

Боиси, картинг 1900 йил Париж Олимпиадасидан ўтказила бошланган, бироқ кейинчалик техник спорт турлари важи билан тизимдан четлатилган. 2012 йил FIA расман Халқаро олимпия қўмитаси томонидан тан олингач, автоспорт осмонида ҳам олимпия ўйинлари эпкини эса бошлади.

Юқорида санаб ўтилган спорт турларидан қайсилари Олимпиада дастурига киритилиш масаласи келгуси йил Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида ўтадиган ХОҚ йиғилишида эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Лос-Анжелес Олимпия ўйинлари 2024 йил 14-30 июль кунлари бўлиб ўтади. 

Т. Рўзиев, ЎзА.