Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
9 ойда истеъмолчиларга қарийб 11 минг тонна суюлтирилган газ етказилди
10:56 / 2021-10-22

Навоий вилоятида ўтган 9 ой мобайнида маиший газ баллондан фойдаланувчи истеъмолчилар 682 тага кўпайиб, 100 386 нафарга етди. Айни пайтда эса вилоятнинг 9 та туман ва шаҳрида суюлтирилган газ истеъмолчилари мавжуд.

Жумладан, жорий йилда Хатирчи туманида 273, Зарафшон шаҳрида 147, Навбаҳор туманида 111 нафар, шунингдек, Кармана, Қизилтепа, Конимех, Нурота, Томди ва Учқудуқ туманларида 157 нафар истеъмолчи билан маиший газ баллон етказиш бўйича қўшимча шартнома имзоланди.

“Ҳудудгаз Навоий” газ таъминоти филиали томонидан йил давомида фуқароларга 10 961 тонна 700 кг суюлтирилган газ тарқатилган. Ҳозирда етказилган газ учун ҳисоб-китоб тўлиқ автоматлаштирилган тизим орқали қабул қилинмоқда.  

– Қайси соҳага рақамлаштириш кириб борса, ўша тизимда шаффофликка эришилади, – дейди филиалнинг суюлтирилган газ таъминоти бўйича бош муҳандиси Улуғбек Нуримов. – ID-карта ана шундай имкониятни бераяпти. Аммо истеъмолчилар орасида ҳали ҳам бу тизимни ортиқча оворагарчилик сифатида қабул қиладиганлар бор. Рўйхатга янги киритилган истеъмолчиларга ҳам карта тақдим қилиб, газ баллон учун нақд пул қабул қилинмаслигини тушунтиряпмиз.

Тизим ходимлари томонидан мунтазам равишда истеъмолчиларга ID-картадан фойдаланиш қоидалари, газ баллон мавжуд хонада дам олиш мумкинмаслиги, у газ плитадан 2 метр оралиқ масофада ўрнатилган бўлиши, ёш болаларни газ баллондан фойдаланишига йўл қўймаслик зарурлиги тушунтирилмоқда.  

 

А.Бўриев, ЎзА