French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
9 ой давомида қанча давлат хизмати кўрсатилди?
11:23 / 2021-10-30

Давлат хизматлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасида «Давлат хизматларини кўрсатиш сифатини яхшилаш, фуқароларнинг ортиқча оворагарчиликларининг олдини олиш ва бюрократик ҳолатларга йўл қўймаслик, шу жумладан, жорий йил 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Таъкидланганидек, давлат хизматлари марказлари томонидан аҳолига ва тадбиркорлик субъектларига жорий йилнинг 9 ойи давомида 723 мингдан ортиқ давлат хизмати кўрсатилиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг ушбу даври билан қиёслаганда 34 фоизга ошганлигини кўрсатади. Шу жумладан, 10211 тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатдан ўтказилди.

Аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида олис ҳудудларга “Мобиль давлат хизматлари йўлга қўйилди, шу давр мобайнида жами 47 мингдан ортиқ сайёр хизмат кўрсатилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 31 январдаги “Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида 2020 йилнинг сентябрь ойида Тўрткул туманида Ёнбошқалъа,  Элликқалъа тумани Сарабий,  Беруний тумани Абай овули ва Мўйноқ тумани Қозоқдарё овул фуқаролар йиғинлари ҳудудларида, 2021 йил апрель ойида Шуманой тумани Қарабайли маҳалла фуқаролар йиғини ҳамда август ойида Амударё тумани Хитой овул фуқаролар йиғини ҳудудларида Давлат хизматлари марказларининг филиали ташкиллаштирилди.

[gallery-4491]

Қўнғирот туманидаги “Жаслиқ” ҳамда “Қорақалпоғистон” шаҳарча фуқаролар йиғинларида Давлат хизматлари марказларининг филиаллари томонидан 21 миндан ортиқ давлат хизмати кўрсатилди.      

Бугунги кунга қадар Амударё,  Беруний,  Мўйноқ, Чимбой,  Қонликўл,  Қўнғирот,  Тахтакўпир,  Бӯзатов,  Шуманой, Қораўзак Давлат хизматлари марказларининг янги замонавий биноси фойдаланишга топширилди. Хўжайли, Тўрткӯл ва Тахиатош туманлари биноларида қурилиш ишлари бошланиб,  жорий йилнинг оҳирига қадар фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

Агентлик бошқармаси томонидан давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари томонидан 9 ой давомида 1634 қонунбузилиш ҳолати аниқланган. Ушбу ҳолатлар юзасидан давлат хизматларини кўрсатувчи ваколатли органларга 13 таклиф,  104 огоҳлантириш киритилиб,  ваколатли органларнинг 131 нафар мансабдор ва масъул ходими маъмурий, 12 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилган.

2021 йил 9 ойи давомида ФҲДЁ органлари томонидан жами 28932 та туғилиш, 2911та оталикни белгилаш, 377та фарзандликка олиш,  шунинг билан бирга, 11258 никоҳ ва 1115 никоҳдан ажралиш,  7183 ўлим ҳолати қайд қилинган.

Давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида ходимлар билан профилактик тадбирларнинг олиб борилишига алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, 56  маротаба «Сирли мижоз» ва рейд тадбирлари ўтказилди.

Соҳада жорий қилинган янгиликларга тўхталиб ўтадиган бўлсак, 2021 йил                       1 ноябридан бошлаб “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборат тизимида рўйхатга олинган шахсларга, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга Давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлар портали ёрдамида давлат хизматлари кўрсатишда ундириладиган тўловлар бўйича 50 фоиз миқдорида чегирма тадбиқ қилинади.

Шу билан бирга, эски намунадаги қоғоз кӯринишидаги кўчмас мулк объектининг кадастр паспорти ўрнига янги замонавий намунадаги ID пластик ягона идентификацион картаси берилиши йўлга қўйилди. Электрон шаклдаги кадастр паспорти кўчмас мулк объекти ҳақида барча маълумотларни қамраб олади.

 

Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА