Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
9 минг 387 та мактабда дарслар анъанавий, 717 тасида масофавий шаклда бошланди
14:12 / 2023-01-23

Бугун, 23 январь куни республиканинг барча умумтаълим мактабларида ўқиш жараёнлари бошланди. Синф хоналарда ҳаво ҳароратини меъёр даражасида сақлаш имконияти бўлмаган мактабларда эса ўқув жараёнлари вақтинча масофавий шаклда олиб борилмоқда.

Ҳудудлардан олинган маълумотларга кўра, айни дамда 10 минг 104 та мактабдан 9 минг 387 тасида ўқув жараёнлари анъанавий шаклда, 717 тасида масофавий шаклда амалга оширилмоқда.    

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тегишли вазирлик ва идоралар, ҳудудий ҳокимликлар, коммунал хизмати ташкилотлари билан биргаликда таълим муассасаларида ўқиш жараёнларини ташкил этиш юзасидан барча зарур чораларни кўрмоқда.

Босқичма-босқич масофавий таълим шаклида бўлган мактабларни ҳам анъанавий шаклга ўтказиш чоралари кўрилади.  

 

ЎзА