9 июнь – Халқаро архивлар куни
“Ўзархив” агентлиги ва ШҲТнинг Халқ дипломатияси маркази ҳамкорлигида 9 июнь – Халқаро архивлар куни муносабати билан онлайн тарзда давра суҳбати ташкил этилди. Унда мамлакатимиз ҳамда хорижий давлатлар соҳа вакиллари қатнашди. Иштирокчи давлатлар архив идоралари раҳбарларининг маърузалари тингланди.
Архив соҳасидаги ютуқлар, муаммолар ва ечимларига доир қизиқарли маълумотлар тақдим этилди. Шунингдек, тадбир доирасида келгусидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича фикр мулоҳазалар билдирилди. ШҲТ давлатлари билан маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш, архив идоралари ўртасида дўстона ҳамкорликни кучайтириш юзасидан таклифлар берилди. Бундан ташқари, ҳамкорлик давомида фестиваллар, архив ҳужжатларининг кўргазмаларини ташкил этиш, қўшма нашрлар, каталоглар тайёрлаш масалалари муҳокама этилди.


Гулноза Бобоева, ЎзА