Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
850 гектар адирликларга сув келтирилмоқда
17:32 / 2020-04-19

“Айқирон миришкорлари” МТП ҳудудидаги ана шундай майдонга сув қудуғи бурғуланиши натижасида 110 гектар адир қайта жонланмоқда.


Эл бошига иш тушганда

Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масаласи долзарб аҳамият касб этиб турган бугунги кунда Наманган вилоятида фойдаланишдан чиқиб кетган дала майдонларини қайта ўзлаштириш, ирригация тизимини барпо этиш ва сувни тежовчи технологияларни жорий қилиш, кам сув талаб қиладиган экинлар экиш борасида амалга оширилаётган ишлар диққатга сазовор.

Айни кунларда биргина Чортоқ туманида 850 гектарга яқин суғориш билан боғлиқ муаммолар сабабли ўттиз-қирқ йиллардан бери фойдаланилмай келинаётган адирликларга сув чиқариб, янги боғлар, сабзавот далалари барпо этиш ишлари қизғин давом этмоқда.

“Айқирон миришкорлари” МТП ҳудудидаги ана шундай майдонга сув қудуғи бурғуланиши натижасида 110 гектар адир қайта жонланмоқда. Ўзлаштирган мазкур ернинг 50 гектарида пахта етиштириш режалаштирилган бўлса, 10 гектар майдонда лимонарий, 5 гектарда тутзор ҳамда 45 гектар ерда интенсив боғ барпо этилмоқда.

photo_2020-04-19_17-19-08.jpg

Шунингдек, вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан Наманган давлат ўрмон хўжалиги ҳудудидаги насосли сув тармоғи трубалари қайта тикланиб, 350 гектар майдон қайта ўзлаштириладиган бўлди.

Фойдаланишга кираётган бу майдонларда ташкил этилаётган боғлар ва экин далалари, ёш ва ишга эҳтиёжи бўлган оилаларга бўлиб берилади ва бу туманда ишсизликни камайтириш билан бирга, аҳоли даромадларини ошириши ҳамда дастурхонлар тўкинлигини таъминлашга хизмат қилади.