Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
85 турдаги сифати кафолатланмаган дори воситалари аниқланди
16:39 / 2023-12-15

Бухоро вилояти божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими тезкор вакиллари, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси ҳамда Миллий гвардия ходимлари ҳамкорлигида сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Тезкор тадбир аввалида олдиндан олинган маълумотларга асосан ҳаракатланган ходимлар томонидан Ғиждувон туманининг “Сармижон” ЙПХ масканига кириб келган юк автомашинаси тегишли тартибда кўздан кечирилди. Транспорт воситасининг юкхонасида 85 турдаги сифати кафолатланмаган дори воситалари борлиги ўз тасдиғини топди. 

Хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтмаган мазкур дори воситалари яширин йўллар орқали Республикамиз ҳудудига олиб кирилган. Ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида ҳозирда божхона органлари томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.