Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
828,1 миллион сўмлик дори воситаларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди
15:36 / 2024-09-19

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Наманган вилояти бошқармалари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда «М-с.» МЧЖ раҳбари Б.Э. тегишли тартибда рухсатнома (лицензия) олмасдан, Наманган шаҳри, «Лола» МФЙ ҳудудидаги омборхонада Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сақлаш, сотиш, ташиш ва тиббиёт амалиётида қўллаш тақиқланган, давлат реестрида қайд этилмаган умумий баҳоси 828,1 млн. сўм бўлган 659 турдаги жами 220 308 дона дори воситалари ва тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида сақлаб келаётгани аниқланди.

Ушбу дори воситалари ва тиббий буюмлар ашёвий далил сифатида расмийлаштирилиб, «Наманган дори-дармон» АЖга қарашли махсус омборга сақлаш учун топширилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

ЎзА