Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
81 йил олдин чўктирилган кема топилди
21:08 / 2023-04-22

Жанубий Хитой денгизи тубидан Японияга қарашли “Montevideo Maru” судноси тортиб олинди. Мазкур кема Иккинчи жаҳон уруши даврида Американинг “USS Sturgeon” (SS-187) сув ости кемаси томонидан одамлари билан бирга чўктириб юборилган. Бу ҳақда Австралия Бош вазири Энтони Альбанезе ижтимоий тармоқда ёзган.

— Ниҳоят “Montevideo Maru” ҳалок қилинган, мингдан зиёд инсоннинг жонсиз танаси кўп йиллар макон тутган жой аниқланди, — дейди мулозим. Судно саҳнида бўлган 1060 марҳум асирнинг 850 нафар австралиялик ҳарбий хизматчилар эди. Умид қиламизки, ҳамюртларимизнинг қолдиқлари топилгани уларнинг яқинларига муайян таскин беради.

Маълумотга қараганда, австралиялик асирларни Папуа-Янги Гвинеядан Хитойнинг Хайнань оролига олиб кетаётган “Montevideo Maru” АҚШ Ҳарбий ҳаво кучлари томонидан 1942 йил 1 июлда чўктириб юборилган. Ушбу воқеа қитъа-давлат тарихига энг улкан фожиа сифатида кирган.

Ғ.Хонназаров