8028 қути маркаланмаган тамаки маҳсулотлари фош этилди
Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими тезкор ходимлари томонидан ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий қисми, ИИБ ва Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда Гулистон шаҳри ҳудудида тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланувига қарши курашиш бўйича тезкор тадбир ўтказилди.
Натижада олдиндан тезкор кузатувга олинган фуқаро Х.га тегишли автотранспорт воситаси автотураргоҳда белгиланган тартибда кўздан кечирилганида, хорижда ишлаб чиқарилган ва сифатини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган ҳамда акциз маркаси билан маркаланмаган жами 1970 қути “Milano London” номли тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.


Тезкор тадбир давом эттирилиб, фуқаро Б ва Р.нинг яшаш хонадонлари белгиланган тартибда кўздан кечирилганда 6058 қути тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди ҳамда тезкор тадбирлар давомида ҳуқуқбузарлардан жами қиймати 124 млн сўмлик 8028 қути тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинди.
Ш.Суяров,
ЎзА мухбири