Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
8-Сирдарё округида матбуот анжумани ўтказилди
08:13 / 2021-08-24

Сайлов - 2021

Мамлакатимизда жорий йилда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига қизғин ҳозирлик кўрилмоқда.

Президент сайловини ўтказувчи 8-Сирдарё округ сайлов комиссияси томонидан  марказий ҳамда маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар учун матбуот анжумани ташкил этилди. Унда округ сайлов комиссияси раиси, Сирдарё вилоят Адлия бошқармаси бошлиғи Жамшидхон Нуритдинов округ сайлов комиссияси таркиби, вилоятда сайлов жараёнларига тайёргарлик ишлари хусусида маълумот берди.

Матбуот анжуманида Марказий сайлов комиссияси томонидан қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш кунини белгилаш ва сайлов компанияси бошланишини эълон қилиш тўғрисида”ги қарори хусусида сўз бориб, қарор мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Марказий сайлов комиссиясининг кенгайтирилган йиғилишида  8-Сирдарё округ сайлов комиссияси таркиби кўриб чиқилиб тасдиқланди.

15 нафар турли соҳа мутахассисларидан иборат 8- округ сайлов комиссияси аъзоларига Марказий сайлов комиссиясининг гувоҳномалари топширилди. Бунда гендер тенглик масаласи ҳам инобатга олинди. Аввалги сайлов жараёнларида иштирок этган ва тажриба орттирган ходимлар иштироки таъминланди.

Бир сўз билан айтганда,  Мамлакатимизда Президент сайлови жараёнлари илк бор яхлит битта ҳужжат, яъни 2019 йил 25 июнда қабул қилинган Сайлов кодекси талаблари асосида ўтказилмоқда. Анжуманда сайлов жараёнлари  Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайти ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилиб борилиши маълум қилинди.

 

Шуҳрат Суяров, Фурқат Тошматов (сурат), ЎзА