English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
8 ойда гўзаллик салонлари учун энг кўп пул Тошкент шаҳрида сарфланган
17:43 / 2025-10-08

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, қайси ҳудудлар аҳолиси сартарошхона ва гўзаллик салонлари учун кўпроқ маблағ сарфлаши аниқланди.

Унга кўра, 2025 йил январь-август ойларида сартарошхона ва гўзаллик салонлари хизматларининг ҳажми 8,1 триллион сўмни ташкил этган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 11,1 фоизга ошган.

Ҳудудлар кесимида сартарошхона ва гўзаллик салонлари хизматларининг ҳажмига эътибор қаратадиган бўлсак, бунда Тошкент шаҳри 1,4 триллион сўм билан етакчилик қилмоқда.

Шунингдек, сартарошхона ва гўзаллик салонлари учун 8 ойда Фарғона вилояти 1,1 триллион сўм, Самарқанд 1 триллион, Наманган 885,3 миллиард, Тошкент 819,1, Андижон 516,2, Қашқадарё 492,5, Хоразм 399,1, Қорақалпоғистон Республикаси 379,7, Сурхондарё вилояти 281,4, Бухоро 264,1, Навоий 257,6, Жиззах 171,4 ҳамда Сирдарё вилояти аҳолиси 110,1 миллиард сўм маблағ сарфлаган.

Гулноза Бобоева, ЎзА