Энергетика вазирлигининг хабар беришича, 2023 йил январь-август ойларида 308 млн 845 минг метр куб табиий газ ва 197 млн 623 минг киловатт-соат электр энергияси талон-торож қилинган.
Қайд этилишича, "Ўзэнергоинспекция" томонидан ўтказилган назорат тадбирларида 6 минг 305 ҳолатда истеъмолчилар томонидан табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган.
8 ой давомида 308 млн 845 минг метр куб табиий газ (286 млрд 291 млн сўм) ва 197 млн 623 минг киловатт-соат электр энергияси (103 млрд 894 млн сўм) талон-торож қилинган. Бунинг оқибатида давлат манфаатларига 390 млрд 185 млн сўм зарар етказилган.
Ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг энг кўпи – Андижон, Самарқанд, Навоий ва Тошкент вилоятлари ҳиссасига тўғри келади. Инспекциянинг Тошкент марказий назорат-кимё лабораторияси томонидан нефть маҳсулотлари бўйича олиб борилган сифат назорати тадбирлари давомида хусусий автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида 200 та ҳолатда 5 млн 225 минг литр нефть маҳсулотларининг сифатсизлиги аниқланган.
Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди, дейилади хабарда.
Батафсил:
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/lHI7cTo9Obo" title="8 ойда 390 млрд 185 млн сўмлик табиий газ ва электр энергияси талон-торож қилинган" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>М.Турдалиева, А.Содиқов ЎзА