Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
8 нафар хотин-қиз Ёшлар академияси аъзолигига қабул қилинди
09:28 / 2023-03-07

Мамлакатимизда илм-фан соҳасидаги иқтидорли хотин-қизларнинг илмий лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, яратиладиган интеллектуал лойиҳаларни чоп эттириш, патентлаштиришга кўмаклашиш йўналишида қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ташкил этилган Хотин-қизларнинг илм ва инновациялар форумида хотин-қизларнинг илмий ва инновацион ишланмалари тақдимоти ўтказилди.  

Форумда 8 та олий таълим муассасасидан 160 нафарга яқин талаба-қизлар, олима, проректор аёллар иштирок этди. “Аёллар бизнесига биринчи қадам” танловининг 7 нафар ғолиби такдирланди. Ўзларининг энг сара лойиҳалари билан қатнашган 8 нафар хотин-қиз Ёшлар академияси аъзолигига қабул қилинди. Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, бугунги кунда Ёшлар академиясининг 3 минг 850 нафар аъзоси бўлиб, улардан 40 фоизи, яъни 1 минг 540 нафари хотин-қизлардир.  

Тадбирда қайд этилишича, 2022 йилда умумий қиймати 20,1 миллиард  сўмлик 25 та стартап лойиҳа хотин-қизлар томонидан амалга оширилган. Олима аёллар томонидан умумий 784 та илмий лойиҳа келиб тушган. Шунингдек, бугунги кунда умумий қиймати 281,6 миллиард сўмлик 196 та илмий лойиҳа амалга оширилмоқда.  

 

Муҳайё Тошқораева,  

ЎзА