Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
8 мамлакат бокс терма жамоалари Тошкентда машғулотларда қатнашмоқда
09:57 / 2025-10-14

Шу кунларда пойтахтимиздаги Баҳодир Жалолов номидаги боксга ихтисослаштирилган спорт мактаби ҳамда Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази мажмуасида 8 та мамлакат миллий терма жамоалари иштирокида халқаро ўқув-машғулот йиғинлари ўтказилмоқда.

Ўзбекистон, Жазоир, Туркманистон, Фаластин, Озарбайжон, Япония, Марокаш ва Россия терма жамоасининг иккита таркиб боксчилари иштирок этаётган машғулотларда ўнлаб Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионатларининг ғолибу совриндорлари қатнашмоқда.  

Бокс бўйича мамлакатимиз терма жамоаси аъзолари учун мазкур машғулотлар жорий йилнинг 7-21 ноябрь кунлари Саудия Арабистонида ўтадиган “Ислом бирдамлиги” ўйинларига тайёргарликнинг муҳим босқичи эканлиги билан аҳамиятлидир.  

Халқаро ўқув-йиғин машғулотлари 27 октябрга қадар давом этади.  

Т.Рўзиев, ЎзА