Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
8-9 октябрь кунлари пойтахтимизнинг айрим ҳудудларида ичимлик суви ўчади
10:23 / 2020-10-08

Тошкент шаҳрида 2020-2021 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик юзасидан “Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ томонидан сув ўтказгич тармоқларида режали профилактика ва таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган.


Тошкент шаҳрида 2020-2021 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик юзасидан “Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ томонидан сув ўтказгич тармоқларида режали профилактика ва таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган.

Шу муносабат билан 8-9 октябрь кунлари пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек, Яккасарой ва Яшнобод туманларидаги айрим истеъмолчиларга ичимлик суви таъминоти тўхтатилади.

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг хабарига кўра, сув таъминоти Мирзо Улуғбек туманида 8 октябрь соат 09.00 дан 9 октябрь соат 09.00 гача

Алпомиш, Подшобоғ, Катта Олтинтепа, Олтинтепа, Олмачи, Турон, Салар, Исмоилий маҳаллалари ва Касб касалликлари шифохонасида ўчади.

Яккасарой тумани бўйича 8 октябрь соат 21.00 дан 9 октябрь соат 06.00 гача Кўҳинур, Занжирбоғ, Восит Воҳидов, Зарбоғ, Боғсарой, Конституция, Бешчинор, Боғдил, Сарабўстон, Тафаккур кўчаларида, Тафаккур 1-тор кўчасида, Шота Руставели кўчасидаги 20, 24, 26, 28, 30, 32, 34, 36-сонли кўп қаватли уйларда, Братислава кўчасидаги 5, 9, 9а, 11-сонли кўп қаватли уйларда, Миробод кўчасидаги 6, 8, 10, 12, 16/18, 18, 20, 10/22, 22-сонли кўп каватли уйларда.

Шунингдек, Яшнобод тумани бўйича 8 октябрь соат 09.00 дан 9 октябрь соат 09.00гача Мавлано Риёзий мавзесида, Янгибозор, Қамаши, Султонали Машҳадий кўчаларида, Қон қуйиш станциясида, ТошПАП заводида сув тўхтатилади.

Сув бўлмаган маҳаллаларга сув ташувчи махсус автомашиналар юборилади.