Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов сайловда овоз берди
13:02 / 2014-12-21

Мамлакатимизда 2014 йил 21 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайловлар бўлиб ўтмоқда.

Мамлакатимизда 2014 йил 21 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайловлар бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 21 декабрь куни овоз бериш учун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда Тошкент шаҳар Кенгашига сайлов ўтказувчи 644-сайлов участкасига ташриф буюрди.

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда Конституция билан кафолатланган сайлов тизими яратилди. Бу тизим изчил такомиллаштириб борилмоқда.

2005 йилдан буён Ўзбекистонда икки палатали парламент фаолият кўрсатмоқда. 2003 ва 2008 йилларда Бош қомусимиз, “Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги, “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги қонунларга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Бунинг самарасида миллий сайлов тизимининг босқичма-босқич либераллашуви, икки палатали парламент сайловларининг халқаро нормаларга тўла мос ҳолда ўтказилишини таъминлайдиган мукаммал қонунчилик базаси шаклланди.

Президент Ислом Каримов томонидан тақдим этилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси асосида қабул қилинган қонунлар Олий Мажлиснинг жамиятимиз ҳаётидаги роли ва аҳамиятини сезиларли даражада кучайтирди. Cайлов якунларига кўра парламентда энг кўп депутатлик ўрнини олган сиёсий партия томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди таклиф этилиши тамойили ҳамда ҳукуматга нисбатан ишончсизлик вотуми институтининг жорий этилиши ўз мазмун-моҳияти билан мамлакатимизни ислоҳ этиш ва демократлаштиришнинг янги босқичини бошлаб берди.