Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
76 та қоидабузарлик ҳолати аниқланди
15:12 / 2025-12-06

Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида жорий йилнинг ўтган даврида ўзбошимчалик билан ерни эгаллаш ва ноқонуний қурилиш билан боғлиқ 76 та ҳолат аниқланган ва барчасига қонунчилик асосида тегишли чоралар кўрилган. Бу ҳақда Кадастр агентлиги туман бўлими томонидан ОАВ ходимлари учун ташкил этилган матбуот анжуманида маълумот берилди.

Матбуот анжуманида таъкидланишича, маҳаллалар кесимида ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш, ноқонуний қурилиш ишлари ва ер қонунчилиги бузилиши билан боғлиқ ҳолатлар мунтазам равишда текширилиб, аниқланган қоидабузарликларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар қўлланмоқда.

Ер қонунчилигига мувофиқ, Ер кодексининг 90-моддасида ер участкаларидан рухсатсиз фойдаланиш, уларни ўзбошимчалик билан эгаллаш, қишлоқ хўжалиги ерларини яроқсиз ҳолга келтириш ҳамда табиий муҳитга зарар етказувчи объектларни қурганлик учун жавобгарлик белгиланган.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 60-моддасининг 3-қисмида эса ўзбошимчалик билан қурилиш олиб борган фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари, мансабдор шахсларга эса 400 баравари миқдорида жарима қўлланиши кўрсатилган.

Матбуот анжуманида аҳоли ва жамоатчиликка ер қонунчилигига амал қилиш, ноқонуний қурилиш ва ўзбошимчалик ҳолатларини бартараф этиш ҳамда ер ресурсларидан самарали фойдаланиш борасида кенг тушунтиришлар берилди.

Ғулом Примов, ЎзА