750 минг евролик узук чанг ютгич ичидан топилди
Ўтган жума куни Париждаги “Ritz” меҳмонхонасига жойлашган меҳмон кўчага айланиб келгандан кейин хонасида қолдириб кетган олмос кўзли узуги йўқолганига гувоҳ бўлди ва кўнгилсиз ҳолат бўйича маъмуриятга арз қилди.
Йўқолган узук чанг ютгич ичидан топилди, деб ёзган “Parisien” нашри.
“Хавфсизлик хизмати синчковлик билан олиб борган қидирув натижасида узук чанг ютгичнинг чанг тўпланадиган қопчаси ичидан чиқди”, - дейилган хабарда.