Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
73 йил бир никоҳда бўлган жуфтлик коронавирусга чалиниб бир кунда вафот этди
19:57 / 2020-04-30

Америкалик эр-хотин коронавирусга чалиниб бир кунда ҳаётдан кўз юмди, дейилади USA Today нашри тарқатган хабарда.


Америкалик эр-хотин коронавирусга чалиниб бир кунда ҳаётдан кўз юмди, дейилади USA Today нашри тарқатган хабарда.

Хабарда таъкидланишича, 94 ёшли Уилфорд Кеплер ва 92 ёшли Мэри Кеплер 18 апрелда 6 соат фарқи билан ҳаётдан кўз юмишган.

8 апрелда кампирдан коронавирус аниқланган ва у тўрт кун уйда карантинда сақланган. Бироқ 12 апрелга келиб эр-хотиннинг икковини ҳам касалхонага ётқизишга тўғри келди. Эрининг коронавирусга чалингани касалхонада аниқланди.

Чол-кампирнинг невараси Натали Ламекининг айтишича, врачлар жуфтликнинг бир палатада ётишини таъминлаган. Ҳатто, чол-кампир бир-бирининг қўлидан ушлаб туриши учун кроватини ҳам яқин суриб қўйган.

“Улар ўзларини нима кутаётганини билардилар, шу боис бунга хотиржам қарашди“, — дейди Ламека.

Неварасининг таъкидлашича, бобоси ва момоси ўзларининг 73 йиллик бирга кечирган турмуши давомида жуда кўп қийинчиликларни бошдан кечирган. Улар Буюк депрессияга ҳам, Иккинчи Жаҳон уруши ва Вьетнам уришига ҳам гувоҳ бўлишган.