Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
7,3 миллион тонна цемент биржа савдолари орқали истеъмолчиларга етказиб берилди
15:09 / 2021-10-27

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 мартдаги тегишли фармойишига мувофиқ, мамлакатимизда 2021 йилда цемент ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш балансининг параметрлари тасдиқланган.

Мазкур ҳужжат ижросини  таъминлаш мақсадида жорий йил 16,4 миллион тонна цемент ишлаб чиқариш ва шундан 9,5 миллион тоннасини биржа савдолари орқали сотиш белгиланган.  

 Бу борадаги натижалар шуни кўрсатадики, ўтган 9 ойда  саноат корхоналари томонидан 10,6 миллион тонна цемент ишлаб чиқарилди. Ўсиш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 115 фоизни ташкил этди.  

 “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси матбуот хизматидан маълум қилишларича,  шу даврда ишлаб чиқарилган цементнинг 7,3 миллион тоннаси  биржа савдолари орқали истеъмолчиларга етказиб берилган.  

 – Бугунги кунда биржа савдоларида 1 тонна цементнинг ўртача нархи 509,1 минг сўмни ташкил этиб, жорий йил бошидагидан 22 фоизга пасайган. 1 квадрат метр қурилиш ойнасининг нархи 39,3 минг сўмни ташкил этиб, 49 фоизга ошган, 1 дона шифернинг нархи эса 35,2 минг сўмни ташкил этгани ҳолда 9 фоизга пасайган. Жорий йил якуни билан йилига 7,4 миллион тонна цемент ишлаб чиқариш қувватлари ишга туширилади ва жами цемент ишлаб чиқариш қуввати 24 миллион тоннага етказилади, –деди уюшма матбуот хизмати раҳбари Ж.Шерметов.  

 

 Насиба ЗИЁДУЛЛАЕВА, ЎзА