Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
717 нафар маҳкум ҳунар ўрганмоқда
14:05 / 2019-10-07

Ҳунарманд уюшмасининг матбуот хизматидан маълум қилишларича, қирққа яқин жазони ижро этиш муассасасида маҳкумларни уста-шогирд анъанаси асосида меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунарга тайёрлаш курслари ташкил этилди.


Ҳунарманд уюшмасининг матбуот хизматидан маълум қилишларича, қирққа яқин жазони ижро этиш муассасасида маҳкумларни уста-шогирд анъанаси асосида меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунарга тайёрлаш курслари ташкил этилди.

Бунда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 29 январдаги “Озодликдан маҳрум этилган шахсларнинг меҳнат билан бандлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори муҳим аҳамият касб этмоқда.

Унга кўра, озодликдан маҳрум этилган шахсларни касб-ҳунарга ўргатиш орқали келгусида жамиятга ижтимоий мослашувини таъминлаш, уларнинг меҳнат билан бандлигини таъминлаш, иқтидорли маҳкумларни аниқлаш, уларнинг келажакда уста-ҳунарманд бўлиб етишишларига кўмаклашилади. Шу мақсадда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тошкент, Наманган, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё, Навоий, Бухоро вилояти ҳудудида жойлашган жазони ижро этиш муассасасида маҳкумларни уста-шогирд анъанаси асосида меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунарга тайёрлаш курслари ташкил этилди. Унга тажрибали уста-ҳунармандлар жалб этилиб, мазкур курсларни ташкил этишда амалий ёрдам кўрсатмоқда. Ҳозирда бу курсларга 717 нафар маҳкум жалб қилиниб, ҳунармандчиликнинг турли йўналишлари бўйича ҳунар ўрганмоқда.

Жазони ижро этиш муассасаларида Уюшманинг ҳудудий бошқармалари томонидан халқ ҳунармандчилиги ва амалий санъат соҳасида катта тажрибага эга уста-ҳунармандлар иштирокида семинарлар, давра суҳбатлари ва маҳорат дарсларини ўтказилмоқда.

Ўқув курсларини муваффақиятли якунлаган маҳкумларга “Ҳунарманд” уюшмасининг махсус сертификатлари тақдим этади.