713,6 миллиард сўм ноябрь ойи нафақаси тўлиқ молиялаштирилди
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг хабар беришича, 2025 йил ноябрь ойи тўлов рўйхатларига киритилган 716,3 минг нафар нафақа олувчилар учун талаб этилган 713,6 миллиард сўм маблағлар тижорат банкларига тўлиқ молиялаштирилди.
Шунингдек, нафақа тўловларини нақд пулсиз шаклда олувчи 619,1 минг нафар (яъни умумий олувчиларнинг 86,2%) фуқароларнинг банк карталарига маблағлар тўлиқ юклаб берилди.
Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, нафақа пулларини нақд шаклда олувчиларга жорий ой тўловлари Халқ банкининг сайёр кассалари орқали етказиб бериляпти.
Ш.Маматуропова,
ЎзА