Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
700 метр ер остида меҳнат қилаётганлар
06:14 / 2024-10-10

ФОТОРЕПОРТАЖ

Юртимиздаги фойдали қазилмаларнинг асосий конлари Марказий Қизилқум минтақасида жойлашган. Бугунги кунда уларни ўзлаштириш, энг янги техника ва технологияларга асосланган замонавий корхоналарни фойдаланишга топшириш ҳамда мамлакатимиз иқтисодий ривожини жадаллаштириш ишларида Навоий кон-металлургия комбинатининг алоҳида ўрни бор.  

Ҳозирда НКМК конларида кўплаб усулларда олтинга бой бўлган маъдан қазиб олинмоқда. Улардан энг машаққатлиси ер остидан, 600-700 метргача қазиб олинаётганидир.  

[gallery-19674]

Маълум бўлишича, кончилик дунёдаги энг хавфли 10 та касбнинг бири ҳисобланади. Албатта, ер остида ишлаш, тор йўлакчалар ва ҳаво танқислиги шароитида минерал тошларни майдалаш – бу ҳар ким ҳам уддалай оладиган иш  эмас.  

Мана шундай машаққатли касб эгаларининг иш жараёнини фотообъективимизга муҳрлашга ҳаракат қилдик.

Сирож АСЛОНОВ(сурат),ЎзА