Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
700 дан зиёд талаба йўлланма олди
16:42 / 2025-05-19

ФОТОРЕПОРТАЖ

Фарғона давлат техника университетида битирувчилар бандлигини таъминлаш ҳамда абитуриентларни олий таълимга жалб қилиш мақсадида “Карьера ва очиқ эшиклар куни” бўлиб ўтди.

Тадбирни университет ректори Ў.Саломов очиб берар экан, сўнгги йилларда ҳар бир олий таълим муассасаси битирувчиларини иш билан таъминлаш бўйича алоҳида тизим шакллантирилаётганига тўхталиб, бундай тадбирлар орқали талабалар, битирувчилар, иш берувчилар ва кадрлар агентликлари ўртасида очиқ мулоқот майдони яратилганини қайд этди.

Тадбир аввалида умумтаълим мактаблари ва техникумларнинг 2 минг 300 дан ортиқ битирувчилари университетда талабаларнинг замон талаблари асосида таълим олиши учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар. Тадбир доирасидаги меҳнат ярмаркасида эса 278 нафар талаба ўз мутахассислиги бўйича тегишли корхона-ташкилот билан меҳнат шартномаси тузди, 700 нафардан ортиғига ишга кириш учун суҳбатга йўлланма берилди.

[gallery-23440]

- Ушбу ярмарка биз, талабалар учун катта имкониятлар эшигини очади, - дейди Енгил саноат ва тўқимачилик факультети талабаси Мадина Маъмурова. - Тадбирда тенгдошларим қаторида мен ҳам ўз мутахассислигим бўйича доимий иш ўрнига эга бўлдим. Ҳозирда вилоятимиздаги етакчи ва нуфузли корхоналардан бири — “Наримтекстиль” МЧЖда ўз касбим бўйича ишга жойлашганимдан  хурсандман.

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА