Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
70 мингдан ортиқ фуқаронинг бандлиги таъминланди
11:28 / 2022-11-08

Аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларга керакли ёрдамни кўрсатишда сайёр қабуллар муҳим аҳамият касб этмоқда. Президентимиз ташаббуси билан маҳаллаларда ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли каби лавозимлар жорий этилган эди.

Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Юнусжон Насимжонов бошчилигида 4-секторга қарашли бўлган маҳаллаларда мазкур лавозимда фаолият олиб бораётган ходимлар хонадонбай ўрганиш ишларини доимий тарзда олиб бормоқда.  

Жорий йилнинг ўтган 10 ойи мобайнида аҳолини қўллаб-қувватлаш борасида қатор саъй-ҳаракатлар амалга оширилган. Жумладан, аҳоли вакилларини доимий даромад манбаи билан таъминлаш мақсадида 70 мингдан ортиқ фуқаро иш билан банд қилинди. Жумладан, 29 минг 703 нафари доимий иш ўрнига эга бўлган бўлса, 17 минг 247 нафарига ўзини-ўзи банд қилишлари учун кўмаклашилди. 23 минг 56 нафар фуқаро касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмасига эга бўлиши учун ўқишга йўналтирилди.    

Бундан ташқари, сайёр қабуллар давомида ҳоким ёрдамчилари тавсияномалари асосида 2 минг 41 та лойиҳага жами 60,3 миллиард сўм имтиёзли кредит ва 355 нафар ишсизга 2,5 миллиард сўм субсидиялар ажратилди. 10 мингга яқин фуқаро тадбиркорликка ўқитиш учун йўналтириган бўлса, ҳоким ёрдамчилари томонидан оталиққа олиб шакллантирилган 5,8 мингта микролойиҳаларнинг 2,9 мингтаси ишга туширилиши ҳисобига 12,2 мингта янги иш ўринлари яратилди.    

Жорий йилнинг ўтган даврида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган 14 минг 287 нафар фуқарога жами 19 миллиард сўмлик нақд пул ва пластик кўринишида амалий ёрдам кўрсатилди. Шу билан бирга, озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон, контракт тўловларининг 50 фоиз қисмини қоплаб бериш каби масалаларда кўмак берилди. 

67 нафар ногиронлиги бўлган фуқароларга жами 172,2 миллион сўмлик ногиронлик аравача ва эшитиш мосламалари тақдим этилгани ушбу тоифадаги фуқароларга қувонч бағишлади. Аҳолининг ўзини-ўзи банд қилишига кўмаклашиш мақсадида қандолат дастгоҳлари учун 138,4 миллион сўм, сартарошлик ускуналари учун 78,6 миллион сўм ҳамда тикув машиналари учун 1,1 миллиард сўм ажратилди.    

Таъкидлаш жоизки, кўрсатилган амалий ёрдам самараси ўлароқ “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг 14 мингдан ортиғи халқ депутатлари туман Кенгашлари қарорлари асосида рўйхатдан чиқарилди. Бугунги кунда қолган 873 та оилага белгиланган тартибда амалий ёрдам кўрсатиб келинмоқда.    

Тошкент шаҳар, туман Ҳалқ қабулхоналари ва 4 та сектор раҳбарлари билан ҳамкорликда оғир ҳудудларда сайёр қабуллар ўтказилиб, маҳаллалардаги тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли орасида ишсизликни қисқартириш борасида ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда. Албатта, ташкил этилаётган мазкур сайёр қабуллар фуқароларни узоқ йиллардан буён қийнаб келаётган муаммоларини бартараф этишда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.  

 

М.Комилова,  

ЎзА