7 ёшдан 19 ёшгача бўлган 244 нафар спортчи дона сурди
Наманганда “Ёшлар шахмат тахтаси” республика очиқ турнирининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Наманганда “Ёшлар шахмат тахтаси” республика очиқ турнирининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, спортнинг мазкур турини янада ривожлантириш, оммавийлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан анъанавий тарзда ташкил этилаётган мусобақанинг мазкур босқичида 7 ёшдан 19 ёшгача бўлган 244 нафар спортчи дона сурди.
— Мусобақанинг қуйи босқичида 20 мингдан зиёд ўқувчи-ёшлар иштирок этди, — дейди Ёшлар иттифоқи Наманган вилоят Кенгаши раиси Абдулазиз Мўминов. — Иштирокчилар сони йилдан йилга кўпаймоқда. Бу ёшлар ўртасида шахматга бўлган қизиқишнинг ортаётганидан дарак.
Муросасиз баҳсларга бой ўтган мусобақада 6 ёш тоифасида ғолиблар аниқланди. Уларга ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.