Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
7 нафар боксчимиз “Миллатлар кубоги” финалида
13:45 / 2024-01-20

Сербияда ўтаётган бокс бўйича “Миллатлар кубоги”да финалчилар аниқланди.

Аёллар ўртасида ўтаётган мазкур мусобақанинг ҳал қилувчи босқичига Ўзбекистон терма жамоасининг 7 нафар вакили етиб келди.  

Кеча ўтказилган ярим финал баҳсларида Азиза Якубова (52 кг) 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Афсуски, тўрт нафар боксчимиз имкониятни бой бериб, мусобақани бронза медаллари билан якунлади.  

-52 кг: Азиза Якубова – Раъно Пархатова (Қозоғистон) 5:0  

54 кг: Мухлиса Хушвақтова – Улжан Сарсанбек (Қозоғистон) 2:3  

63 кг: Моҳинабону Абдуллаева – Лордеана Марин (Руминия) 1:4  

70 кг: Хадичабону Абдуллаева – Балжан Аскар (Қозоғистон) 2:3  

81 кг: Олтиной Сотимбоева – Люсия Билобрк (Хорватия) 0:5  

“Миллатлар кубоги” мусобақасининг финал жанглари эртага, 21 январь куни бўлиб ўтади.  

Т.Рўзиев, ЎзА