Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
7 минг 120 корхонада «сохта» операция амалга оширилгани аниқланди
13:09 / 2021-03-01

Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ тўловчиларнинг мурожаатлари асосида фаолияти шубҳали, деб топилган корхоналар билан амалга оширилган битимларни ўрганиш учун тезкор камерал солиқ текширувлари давом эттирилмоқда.

Давлат солиқ қўмитаси хабарида айтилишича, 28 февраль ҳолатига республика бўйича 7 минг 240 та корхонада 728,8 миллиард сўмлик асоссиз ҳисоб (зачет)га олинган қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) га аниқлик киритиш бўйича камерал солиқ текшируви якунланди.

Натижада 7 минг 120 та, яъни 98,4 фоиз корхонада «сохта» операцияларни амалга ошириш фактлари тасдиқланди. Шундан 103 та ташкилотда 13,5 миллиард сўм ҚҚС суммасини ноқонуний ҳисобга олиш факти қисман тасдиқланди. 116, яъни назорат тадбирлари ўтказилган 1,6 фоиз солиқ тўловчилар томонидан 18,6 миллиард сўмлик ҚҚС суммасини тўғри ҳисобга олганлиги ҳолати бўйича асословчи хужжатлар тақдим этилди. Шу сабабли улардан ортиқча олинган маблағларни қайтариш бўйича тезкор жараёнлар бошланди.

Шунингдек, камерал солиқ текширувлари жараёнида 156 та корхона томонидан ҚҚС суммасини тўғри ҳисобга олиш билан боғлиқ йўл қўйилган бошқа ҳуқуқбузарликлар ҳам аниқланиб, уларга нисбатан 5,8 миллиард сўмлик солиқ қўшимча ҳисобланди.

Ҳозирда мурожаатларни кўриб чиқиш давом этмоқда.